Сурия армияси жангчилари Алеппо жануби-ғарбидаги Дахият ал-Асад манзили устидан назоратни қайтариб олди. Мазкур ҳудуддаги жанглар 15 кун давом этди, дея хабар беради «ТАСС».
«Жабҳат Фатҳ аш-Шом» бошчилигидаги қуролланган гуруҳлар ҳукумат кучлари назоратидаги шаҳарнинг ғарбий туманларига ўтиш йўлини тўсувчи асосий ҳимоя чизиғи вазифасини ўтайдиган Ҳафиз Асад номли ҳарбий академияни ишғол қилишга уринганди.
Al Mayadeen телеканалига кўра, қўшинлар жангари тузилмаларни таъқиб этмоқда ва қуролли гуруҳларнинг олдинги истеҳкоми бўлиб хизмат қилаётган қўшни Рашидин-4 кичик тумани томонга силжимоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.