Ироқ пойтахтининг турли нуқталарида 10 ноябрь, пайшанба куни рўй берган учта портлаш оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигига кўра, икки ҳолатда қўлбола портловчи қурилмалар ҳаракатга келтирилган, учинчисида эса автомобиль портлатилган.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳодисалар учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.