Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гватемала ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ФҚБ томонидан энг кўп қидирилаётган 100 нафар жиноятчи рўйхатига кирувчи АҚШ фуқароси Эдвард Ли Лебланни ҳибсга олди. Бу ҳақда Prensa Libre газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Операция кўча жиноятчиларига қарши курашиш трансмиллий маркази ходимлари томонидан ўтказилди.

АҚШ расмийлари Лебланни 2008 йилда оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришда айбламоқда. 2013 йилда унга нисбатан федерал қидирув эълон қилинган. Америка расмийларига у тахминан Гватемалага қочиб кетганлиги маълум бўлган. Марказий Америка республикасида 38 ёшли Леблан фаол ҳаёт тарзи олиб борган, бир нечта регби лигаларида иштирок этган.

Жиноятчи қўлга олингандан сўнг Гватемала миграция хизмати изоляторига жойлаштирилди. Яқин вақт ичида уни АҚШга топшириш жараёни бошланиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?