Хитой шимоли-ғарбидаги Синьминь шаҳрида рўй берган кучли портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 94 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Портлаш касалхона яқинида содир бўлди, унинг тўлқини ушбу муассаса, яқин атрофдаги бино ва автомобилларга жиддий зарар етказди. Портлаш сабаби ҳозирча маълум эмас.
Маҳаллий ОАВларга кўра, ҳодиса портловчи моддаларни сақлаш қоидалари бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, бироқ мазкур маълумот расман тасдиқланмади.
Изоҳ (0)