Сурия ҳудудида ИШИД жангарилари томонидан АҚШ ҳарбий самолётининг уриб туширилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Питер Кук баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Ведомости».
«Коалициянинг барча самолётлари жойида», — деб ёзди Кук Twitter’даги саҳифасида.
Илгарироқ курд матбуоти, хусусан, Rudaw агентлиги ал-Хасака шаҳри осмонида АҚШнинг A-10 самолёти уриб туширилганини ёзган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)