Россия Стратегик мўлжал ракета қўшинларининг ҳарбий расчёти Архангельск вилоятидаги «Плесецк» космодромидан РС-12М «Тополь» қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли учирди. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазирлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳарбий ракетанинг ўқув қисми Камчатка ярим оролидаги полигонда жойлашган шартли нишонга киритилган аниқлик билан тегди», — дейилади мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.
Ракета учиришдан кўзланган мақсад — ушбу типдаги қитъалараро баллистик ракеталардан фойдаланиш муддатининг узайтирилганини тасдиқлаш.
Изоҳ (0)