Япония полицияси 12 октябрь, чоршанба куни Mitsui Sumitomo банкининг Токиодаги бўлинмаларидан бири бошлиғи ўринбосарини 190 миллион иена (тахминан 1,9 миллион доллар) ўмаришда айблаб, қамоққа олди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Банк ходим айбини тан олди ва пулларни севикли аёли ҳамда болалар таълими учун сарфлаганини маълум қилди.
NHK телеканалига кўра, ходим валюта омонатлари тизимида қинғирликлар билан шуғулланиб, 2015 йил ноябридан 2016 йил июнигача маблағ ўмариш билан шуғулланган. Полиция у 2007 йилдаги шунга ўхшаш ўғриликка алоқадор бўлганини гумон қилмоқда: ўшанда бошқа япон банки ходимининг фирибгарлиги туфайли 11 миллион доллардан маҳрум бўлганди.
Изоҳ (0)