Ҳарбий тайёргарликни текшириш жараёнида «Новомосковск» атом субмаринаси «Синева» қитъалараро баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Сув ости кемаси ракетани Баренц денгизи акваториясидан туриб Камчатка ярим оролидаги Кура полигонига қарата учирди.
Ракетанинг учирилиши Шимолий флот сув ости кучларининг юқори тайёргарлик даражасини кўрсатди, деб таъкидланади мамлакат мудофаа вазирлиги хабарномасида.
Шу тариқа, Россия қуролли кучлари бир кун ичида учинчи баллистик ракетани учириши. Бироз олдин Архангельск вилоятидаги «Плесецк» космодромидан «Тополь» баллистик ракетаси учирилгани хабар қилинган эди. Ундан илгари «Георгий Победоносец» атом сув ости кемасидан ракета учирилган эди.
Изоҳ (0)