Сентябрь ойида Хитойнинг валюта захиралари 19 миллиард долларга қисқариб, 3,166 триллион долларни ташкил қилди. Бу охирги беш йил давомида кузатилган минимал кўрсаткичдир, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакат валюта захиралари кетма-кет уч ойдан буён қисқармоқда — август ва июлда тушиш тегишли равишда 15,9 ва 4,2 миллиард долларни ташкил қилди. Экспертлар сентябрь ойининг охирига қадар захира ҳажми 3,18 триллион доллардан пастга тушмаслигини кутаётганди, аммо жараён тезлашиб кетди.
2015 йили юань девальвацияси туфайли валюта захиралари рекорд даражада — 513 миллиард долларга тушиб кетди. Шундан сўнг Хитой валюта захиралари қисқаришда давом этмоқда.
Изоҳ (0)