«Мэттью» довули кучайиб бормоқда ва энг юқори бешинчи даражага етди. Бу ҳақда 1 октябрь, шанба куни АҚШнинг Довулларни кузатиш миллий маркази маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Марказнинг маълум қилишича, бу Атлантика ҳудудида 2007 йилги «Феликс» бўронидан кейинги бу қадар кучга эга бўлган биринчи довулдир.
Ҳозирги пайтга келиб «Мэттью» шамоли тезлиги соатига 257,4 километрни ташкил этмоқда.
Довул эпимаркази Колумбиянинг Гальинас бурнидан тахминан 129 километр шимоли-ғарбда ва Ямайка пойтахти Кингстондан 700 километр жануби-шарқда бўлиб, хабар беришларича, у соатига 10 километр тезлик билан ғарбга томон силжимоқда.
Изоҳ (0)