Франция расмийлари терактлар хавфи туфайли мамлакат президенти Франсуа Олланднинг бош қароргоҳи — Елисей саройи қўриқланишини сезиларли кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Разведка хизматлари Елисей саройига ҳужум уюштирилиши хавфи юқори эканлигини маълум қилмоқда. Террорчи-худкушлар хуружи ҳам истисно этилмаган», — дейилади Париж полицияси баёнотида.
Шу сабабли постларда полиция ходимлари икки киши бўлиб туриши, патруллар сонини кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, полициячиларнинг аксарияти армия автоматлари билан қуроллантирилади.
Изоҳ (0)