Мексиканинг Синалоа штатида номаълум жиноятчиларнинг қуролли конвойга ҳужуми туфайли олти аскар ҳалок бўлди. Яна 9 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, уларнинг аҳволи оғир эканлиги билдирилган, дея хабар беради «ТАСС».
30 сентябрь, жума куни тонгда бир неча йўлтанламасда ҳаракатланган жиноятчилар, уларнинг ярадор шеригини олиб кетаётган армия конвойига ҳужум қилган.
Расмийларга кўра, улар нафақат «АК-47» ва AR-15 автоматлари, балки Barret йирик калибрли винтовкалари ҳамда гранаталардан ҳам фойдаланган.
Жиноятчилар ҳарбийларнинг икки йўлтанламасини ёқиб юборган ва ўз шеригини қутқаришга муваффақ бўлган.
Ҳозирда ҳодиса жойида расмийлар томонидан ҳужум уюштирганларни қидириш бўйича махсус операция ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)