Мексикадаги Колима вулқони ҳаракатга келгани сабабли унинг яқинидаги бир неча аҳоли пунктлари аҳолисини эвакуация қилишга тўғри келди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Мамлакат ғарбида, Колима ва Халиско штатлари чегарасида жойлашган вулқон отилиши 30 сентябрь, жума куни бошланди. Мазкур вулқон Мексикадаги энг фаолларидан бири ҳисобланади.
Вулқон уйғониши муносабати билан авиаташувчилар учун мўлжалланган огоҳлантирилишлар берилган-берилмаганлиги ҳақида ахборот йўқ.
Изоҳ (0)