Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Учувчисиз учиш қурилмаси туфайли Дубай халқаро аэропортида салкам ярим соат давомида транспорт ҳаракати тўхтаб қолди. Бу ҳақда аэропортнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди, дея хабар беради «Интерфакс». 

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Дунёнинг энг гавжум аэропортларидан бири атрофидаги ҳаво кенгликлари мазкур ҳудудга рухсатсиз кирган учувчисиз қурилма сабабли ёпиб қўйилди. 

«Хавфсизлик — асосий вазифамиз, шу боис барча учувчисиз учиш қурилмаларига аэропорт ёки аэродромга беш километрдан кўпроқ масофага яқинлашиш тақиқланганини эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда. 

Бундай ҳуқуқбузарлик учун БААда катта миқдордаги жарималар жорий этилган. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар