Сейшель ороллари республикаси президенти Жеймс Аликс Мишель истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
16 октябрь куни давлат раҳбари лавозимини вице-президент Дэнни Фор эгаллайди. Миллий телевидение орқали чиқиши чоғида Мишель 12 йиллик президентлик фаолиятидан сўнг ҳокимиятни янги етакчига топшириш вақти келганини билдирди.
Президентнинг баёноти маҳаллий парламент — Миллий ассамблея қасамёд келтирганидан кейин эълон қилинди. Ундаги кўпчилик ўринлар мамлакатда яқинда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг мухолифат қўлига ўтган эди.
Изоҳ (0)