АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ва унинг рақиби — демократ Ҳиллари Клинтон ўртасидаги сайловолди дебатлари мамлакат тарихидаги энг рейтинги юқори телемулоқот бўлди. Бу ҳақда Nielsen ижтимоий тадқиқотлар компанияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Nielsen маълумотларига мувофиқ, дебатлар трансляция қилинган 12 та телеканалнинг умумий аудиторияси 80,9 миллион кишини ташкил этди.
Мазкур рақам 60 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган АҚШ теледебатлари тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Шу билан бирга, бунда фақат уйида телевизор кўрганлар ҳисобга олингани, ресторан, тадқиқот бар ёки офисларда дебатларни кузатган томошабинларни қамраб олмагани айтилмоқда.
CNN телеканалига кўра, интернет орқали ҳам дебатларни кўпчилик кузатган.
Жумладан, YouTube орқали трансляцияни 2,5 миллион киши кўрган бўлса, бошқа сайтлар орқали ҳам номзодлар баҳсини бир неча миллион киши кузатиб борган.
Изоҳ (0)