Барак Обама америкалик аёлни АҚШнинг собиқ президенти Кичик Жорж Буш билан бирга суратга туширди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Вашингтонда, афроамерикаликлар тарихи музейи очилиши чоғида рўй берди. Аёл Буш билан бирга селфига тушмоқчи бўлди, собиқ президент эса телефонни олиб, Обамага берди ва суратга олишини илтимос қилди.
Америкалик аёл энди қойилмақом суратга эга бўлди: фотода у АҚШнинг собиқ президенти билан бирга, суратга эса мамлакатнинг амалдаги президенти туширган.
Изоҳ (0)