Германия мудофаа вазирлиги ўз тарихида биринчи бор бошқа давлат телекоммуникация тармоғига киберҳужумни амалга оширди. Der Spiegel нашрига кўра, ҳужум ўтган йили Афғонистонда террорчилар тутқунлигида бўлган немис аёлни қутқариш операцияси доирасида уюштирилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукумат ва мудофаа вазирлиги мазкур маълумотни изоҳлашдан бош тортди. ТИВ вакили 23 сентябрь, жума куни Берлинда ўтказилган матбуот анжуманида гуманитар ташкилот ходимаси бўлган аёл чиндан ҳам озод этилганини тасдиқлади, холос.
ОАВнинг билдиришича, Афғонистон мобил оператори тармоғига компьютер ҳужумини интернетдаги операцияларга ихтисослашган ҳарбий бўлинма амалга оширган. Бўлинма олдига жиноятчилар ва воситачиларнинг телефон қўнғироқлари ҳамда манзилларини кузатиб бориш вазифаси қўйилганди.
Изоҳ (0)