Ироқ пойтахтида рўй берган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бағдоднинг портлаш содир бўлган Искан туманида асосан шиалар истиқомат қилади. Портловчи қурилмани ҳудкуш ҳаракатга келтиргани билдирилмоқда.
Теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ зиммасига олмади.
Изоҳ (0)