Исландиянинг энг йирик вулқонларидан бири Катла ҳудудида 4 ва 4,5 магнитудали икки зилзила қайд этилди. Бу ҳақда 29 август, душанба куни Исландия метеорология агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Геофизик Гуннар Гудмундссоннинг сўзларига қараганда, бироз ғалати вазият кузатилмоқда, бироқ вулқон отилиши аломатлари йўқ. У ушбу вулқон одатда тахминан ҳар 80 йилда уйғонишини қўшимча қилди. Охирги марта унинг отилиши 1918 йилда қайд этилган.
2010 йилда Катла билан қўшни Эйяфьядлаёкюдль вулқонининг отилиши улкан кул чиқитларига сабаб бўлган эди ва бунинг оқибатида дунё бўйича авиақатнов издан чиққан эди.
Изоҳ (0)