Индонезияда 145 ёшга кирган қария топилди. Бу ҳақда Independent манбаларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳужжатларга кўра, Мбах Гото 1870 йил 31 декабрда туғилган. Агар экспертлар уларнинг ҳақиқий эканлигини тасдиқласа, Гото сайёрамизда яшаган энг кекса киши деб топилади. Ҳозирда бу мақом 1997 йили 122 ёшида қазо қилган франциялик Жанна Кальманга тегишли.
Индонезиялик қариянинг ака-ука, опа-сингил, хотин ва болалари ўлиб кетган. Саломатлигининг мазаси йўқ, шу сабабли радио эшитиш билан кун ўтказади. Узоқ умр кўриш сири ҳақидаги саволга эса «сабр-тоқат» дея жавоб беради.
Изоҳ (0)