Бош илмий-методик марказда 2016 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги тармоқ марказ директор ўринбосар консультанти профессор Ким Ин Ог хоним тренерлар учун машғулот олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги малака ошириш Тармоқ маркази бўлим бошлиғи Бахтиёр Салайдинов «Дарё»га маълум қилди.
Бундан асосий мақсад Олий таълим тизимида 2016/2017-ўқув йилида биринчи курс талабалари учун дарс берадиган ўқитувчиларга хорижий адабиётлар асосида такомиллаштирилган фанларнинг тараққиёт йўналишлари ва замонавий ҳолати, фан соҳасидаги илмий янгиликлар ва ахборотлар асосида таълим дастурларини такомиллаштириш, фан соҳасига тегишли даврий, илмий нашрлардаги ахборотлар билан ишлаш бўйича тренерларга бевосита хорижий мутахассис профессор Ким Ин Ог хоним ёрдамида маърузалар ташкил қилишдир.
Тренерлар курсида ЎзДСМИ тармоқ марказида дарс берадиган рангтасвир, мусиқа санъати ва санъацҳунослик йўналишлари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Изоҳ (0)