Жиззах 22 август куни Ўзбекистон вилоят марказлари орасида энг салқин шаҳар бўлди. «Ўзгидромет» маркази маълумотига кўра (pdf), шу куни шаҳарда ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи +33 даражадан ошмаган.
Ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилган Навоий, Қарши ва Термиз шаҳарлари эса, аксинча, Ўзбекистоннинг 22 августдаги энг иссиқ шаҳарлари бўлди.
Шу куни Нукус, Урганч, Самарқанд шаҳарларида энг юқори ҳаво ҳарорати +34 даражани, Тошкент, Гулистон, Андижон, Наманган шаҳарларида +35 даражани, Бухоро ва Фарғона шаҳарларида +36 даражани ташкил этди.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида салқин иқлим шароити сақланиб қолди — Қамчиқ довонида ҳарорат +21 даражада, Чимёнда +24 даражадан ошмади.
22 август куни ва 23 августга ўтар кечаси Улуғнор, Наманган, Поп, Фарғона, Қўқон шаҳарларида бироз ёмғир ва момақалдироқ кузатилди.
Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ ҳудудида эса энг кучли шамоллар кузатилди — бу ерда шамол сониясига 27 метр тезлик билан эсди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)