• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Автомобиллардан воз кечишни режалаштираётган 10 та шаҳар

    Бир муддат илгари Париж мэрияси шаҳарликларни бир ҳафтага автомобиллардан фойдаланмасликка чақиргани маълум бўлди. Аммо шундай шаҳарлар борки, улар автомобиллардан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Урбанистлар ва турли соҳа экспертлари атроф-муҳитни заҳарлаётган зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш ҳамда пиёдалар ва муқобил транспорт воситалари эгаларига қўшимча қулайликлар яратиш чораларини кўпдан буён изламоқда. Айримлар фақат велосипедларни амалда қолдиришни таклиф қилса, баъзи бировлар ҳар қандай транспорт воситасини тақиқлаш керак деган фикрда.

    «Хайтек» шаҳар инфраструктурасини пиёдалар фойдасига ўзгартираётган 10 та шаҳар ҳақида маълумот берди.

    Осло, Норвегия

    Фото: East News

    Фото: East News
    2019 йилга қадар Ослода шаҳар марказига машиналар кириши бутунлай тақиқланиши кутилмоқда. Олти йилдан кейин эса тақиқ бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади. Норвегия пойтахти жамоат транспортига инвестициялар киритади, шунингдек, 56 километр автомобиль йўлларини велосипед йўлларига алмаштиради.

    Мадрид, Испания

    Фото: East News

    Фото: East News
    2020 йилга келиб автомобиллар Мадрид марказидаги 500 акр ҳудудга киритилмай қўйилади, 24 та кўча эса пиёдалар учун қайтадан жиҳозланади. Шаҳар маъмурияти барқарор мобилликни ривожлантириш режасини ишлаб чиққан бўлиб, бу ҳар кунлик автомобиль транспорти ишлатилишини 29 фоиздан 23 фоизга қисқартириш имконини беради. Янги тартибдан норози ҳайдовчилар камида 100 доллар миқдорида жаримага тортилади, экологияга зарар келтираётган автомобиллар эгалари эса автотураргоҳлар учун бошқалардан кўра кўпроқ пул тўлайди.

    Чэнду, Хитой

    Фото: East News

    Фото: East News

    Чикаголик меъморлар Эдриан Смит ва Гордон Жилл Чэнду учун янги аҳоли яшаш тумани режасини ишлаб чиқди. Ушбу туманда пиёда юриш автомобилда юришдан кўра қулайроқ ва ёқимлироқ бўлади. Кўчалар шундай лойиҳалаштириладики, бир нуқтадан иккинчи нуқтагача пиёда боришга 15 дақиқадан кўп вақт сарфланмайди.

    Шаҳар кўчаларининг 50 фоизи автомобиллардан озод қилинади. Лойиҳа 2020 йили реализация қилиниши кутилаётган эди, лекин зоналаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли мухлат орқароққа сурилди.

    Гамбург, Германия

    Фото: East News

    Фото: East News
    Ушбу шаҳарда пиёда ва велосипед қатновлари ҳаракатланишнинг асосий кўринишларига айланиши мумкин. Яқин 20 йил ичида Гамбург автомобиллар қатновини чеклайди, айрим зоналар эса фақат пиёдалар ва велосипедчилар учун очиқ бўлади. Шунингдек, шаҳарда биридан иккинчисига машинасиз бориш мумкин бўлган зоналар тармоғи яратилади. Бу ҳудудлар таркибига боғлар, болалар ва спорт майдонлари, қабристонлар киради. 2035 йилга келиб бу тармоқ Гамбургнинг 40 фоизини қамраб олиши кутилмоқда.

    Копенгаген, Дания

    Фото: East News

    Фото: East News

    Бугунги кунда Дания пойтахти аҳолисининг ярмидан кўпроғи ҳар куни ишга велосипедда боради. Копенгагенда 320 километрлик велойўллар мавжуд, шахсий автомобилларга эгалик улуши бўйича эса шаҳар Европадаги энг паст даражалардан бирини қайд этган.

    Копенгагенда қурилиши кутилаётган веломагистраль пойтахтни атрофдаги пунктлар билан боғлайди. 2014 йилда 28 та янги трасса очилган эди, 2018 йил охирига қадар эса яна 11 та шундай трасса пайдо бўлади.

    Париж, Франция

    Фото: East News

    Фото: East News

    2014 йилда Парижда бир кунга жуфт сонли рақамга эга автомобилларда юриш тақиқланган эди, бунинг натижасида шаҳарда ҳаво ифлосланиши даражаси 30 фоизга камайди. Эндиликда маъмурият шаҳар марказига автомобиллар киришини чеклаш ҳақида ўйламоқда. Июль ойидан буён шаҳар марказига 1997 йилдан олдин ишлаб чиқарилган машиналар кириши мумкин эмас.

    2020 йилга келиб шаҳарда велойўллар сони икки баробарга кўпаяди, алоҳида кўчалар фақат электромобиллар қатновига мослаштирилади. Бундан ташқари, Парижда мунтазам равишда автомобилсиз кунлар ўтказиб келинади.

    Лондон, Буюк Британия

    Фото: East News

    Фото: East News
    2020 йилдан бошлаб Англия пойтахтида дизель ёқилғисидаги автомобиллар юриши ман этилади. Айни пайтда бундай машиналар шаҳарнинг айрим кўчаларидан ўтиши мумкин, холос.

    Брюссель, Бельгия

    Фото: East News

    Фото: East News

    Шаҳар марказидаги аксарият кўчалар ҳар доим фақатгина пиёдаларга мўлжалланган эди.

    2002 йилдан бери шаҳарда мобиллик кунлари ўтказиб келинади, бунда аҳоли шахсий автомобиллардан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланади. Сентябрда Брюссель марказида бир кунга автомобиль қатнови бутунлай тақиқланади. Бундан ташқари, яқинда катта хиёбонлардан бири пиёдалар зонасига айлантирилади. 2018 йилдан эса Бельгия пойтахтида 1998 йилдан олдин ишлаб чиқарилган дизелли машиналар қатнови чекланади.

    Мехико, Мексика

    Фото: East News

    Фото: East News
    Жорий йилнинг апрелида Мехико ҳокимияти марказга кирувчи машиналар миқдорини чеклаб қўйди. Тақиқ ҳафтанинг икки кунида, шунингдек, қўшимча равишда ойига икки шанба амал қилади. Тақиқ 2 миллион автомобилни қамраб олади, шу йўл билан Мексика пойтахтида смог тўпланиши камайтирилади.

    Нью-Йорк, АҚШ

    Фото: East News

    Фото: East News

    Ушбу шаҳарда автомобиллар қатновини чеклаш ёки тақиқлаш режалари илгари сурилмаётган бўлса ҳам, пиёдалар зоналари сони ва велойўллар узунлиги мунтазам равишда ўсиб бормоқда.

    Айрим ҳудудлар, жумладан, Таймс-сквер, Херальд-сквер ва Мэдисон-скверга фақат пиёдалар кириши мумкин. Шаҳар маконининг бир қисми баъзи кунларда автомобиллардан тозаланади.

    19.08.2016, 23:38   Изоҳ (0)   57309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Каналга тушиб кетган Matiz

    19.08.2016, 13:48

    Тошкентда Мустақиллик шоҳ кўчасининг Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Ҳамид Олимжон майдони оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди

    19.08.2016, 12:21

    Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида «Газель» микроавтобуси ағдарилиб кетди

    19.08.2016, 11:54

    Видео: Бухорода Matiz билан тўқнашган Spark учиб кетди

    18.08.2016, 14:15

    Фото: Тошкентнинг баъзи кўчаларида катта тирбандликлар юзага келди

    18.08.2016, 12:40

    Фото: Тошкент марказида Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин юз берди

    18.08.2016, 12:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.