Бухоро шаҳрида Matiz ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида видеохабар қолдирилган.
Ҳодиса шаҳар газ ташкилоти биноси олдидаги чорраҳада юз берган. Чорраҳага катта тезликда кириб келган Spark автомобили ўзига нисбатан чап томондаги кўчадан чорраҳага кириб келган Matiz билан тўқнашиб, сўнг ҳавога кўтарилган ва ағдарилган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, мазкур чорраҳага светофорларда яшил чироқ навбатма-навбат — аввал бир томон учун, сўнг, шу томонга қизил ёнганидан сўнг, иккинчи томон учун ёнади. Қайд этишларича, Matiz чорраҳага светофорда яшил ёнганидан сўнг кириб келган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар тўғрисида аниқ ахборот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)