Тошкентнинг Марказ-5 мавзеси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган йўналиш рақами 17 бўлган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабарлар қолдирилган.
Хабар беришларича, ҳодиса 18 август, пайшанба куни соат 10:00 атрофида юз берган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчириш гуруҳи етиб келиб, автобусдаги оловни ўчирган. Автобуснинг мотор бўлмасидан нима сабабдан олов чиққани ҳақида аниқ ахборот йўқ.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланган шахслар ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, 2-автобус саройи томонидан тасарруф этиладиган 17-йўналиш бўйлаб Mercedes-Benz русумли автобуслар «Аҳмад Югнакий» даҳасидан «Чорсу» савдо марказига қадар бўлган оралиқда, тонг соат 6:00 дан кеч соат 21:36 гача ҳаракатланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)