Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг «Уч қаҳрамон» постига яқин қисмида Nexia автомобили ва «Газель» микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Telegram мессенжеридаги автоҳаваскорларнинг гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Хабар беришларича, тўқнашув юз берган вақтда «Газель» ичида йўловчилар бўлмаган. Ҳодиса оқибатида «Газель» ағдарилиб кетган, ичида йўловчилари бўлган Nexia’нинг олд томонига жиддий зарар етиб, олд ойнаси синиб кетган.
Ҳодиса айнан қандай юз бергани, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)