Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади, деб хабар берди Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти.
Ўтган ойни 56-ўринда якунлаган Ўзбекистон, эндиликда дунё термалари орасида 55-поғонада қайд этилган. Бу Осиё мамлакатлари орасида Эрон, Жанубий Корея ва Япониядан кейинги тўртинчи кўрсаткич.
ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистонга рақиблик қилиши керак бўлган мамлакатлардан Хитой 445 очко билан ОФК давлатлари рейтингида 8-ўринда, жаҳон рейтингида — 78, Қатар ОФК мамлакатлари рейтингида — 10, дунё рейтинида — 80, Сурия ОФКда — 12, умумий рейтингда — 105-ўринда қайд этилган.
Жаҳон рейтингини Аргентина терма жамоаси 1585 очко тўплаган ҳолда бошқариб бормоқда. Бельгия (1401), Колумбия (1331) термалари кейинги икки ўринда. Амалдаги жаҳон чемпиони Германия 1319 очко тўплаб, рейтингнинг тўртинчи ўрнини банд этган.
Изоҳ (0)