Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалиянинг Атлантика океанидаги Мадейра оролида табиий ёнғинлардан жабрланганларга кўмак беришини маълум қилди, деб ёзади «Чемпионат».
Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Ёнғинлар оролнинг асосий шаҳри, Роналду туғилган Фуншалуга яқин келди.
Ўйинчи бу борада минтақа президенти Мигель Албукерка билан суҳбатлашди ва молиявий кўмак таклиф қилди. Ҳозирча гап қандай миқдордаги маблағ ҳақида бораётгани номаълум.
«Мадейрада бўлаётган ҳодисалардан қайғудаман. Ҳаммага катта куч тилаб қоламан. Бошқаларни қутқариш учун ўз ҳаётини таҳликага қўяётган ўт ўчирувчиларга раҳмат. Мен сизлар билан биргаман!» — деб ёзди футболчи Instagram саҳифасида.
Изоҳ (0)