• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ришод Собиров: Олимпиада олтин медалини қўлга киритмагунча тиним билмайман

    Рио—2016 Олимпиадасида 66 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров бронза медални қўлга киритди. Журналист Феруз Муҳаммад кетма-кет учинчи Олимпиадада бронза медаль соҳибига айланган спортчи билан боғланди.

    Foto: “Xalqaro fransuz radiosi”

    Фото: «Халқаро француз радиоси»

    — Чорак финалда жанубий кореялик Ан Баулга имкониятни бой берганингизда, хаёлингиздан нималар ўтди?— Йилдан йилга, мусобақадан мусобақадан тажриба, маҳорат ошиб бораверар экан. Жорий Олимпиадага тайёргарлигимиз ҳар доимгидан ҳам кучлироқ бўлган эди. Чорак финалдаги мағлубият... Хаёлимдан жуда кўп нарсалар ўтди. Мухлисларимиз, менга ишониб, мендан ғалаба кутган инсонлар, юртдошларимиз олдидаги масъулият — бу ҳақда кўп гапириш мумкин. Ўша лаҳзада имкониятни бой берган бўлсам-да, алоҳида таъкидлашни истардим, охир-оқибат медаль олишимга ишонган эдим.

    — Олимпиада ўйинларида дебют қилган вақтингиз 22 ёшда эдингиз. Кейинчалик Лондондаги Ўйинларда ҳам қатнашиб, учинчи ўринни эгалладингиз. Риода ҳам бронза. Шу учала медалдан қай бирини қўлга киритиш қийинроқ, оғирроқ бўлган?— Спортда осон баҳсларнинг ўзи йўқ — ҳар бир жанг, курашнинг ҳар бир босқичи ўзига яраша оғир, мураккаб бўлади. Нисбатан олиб қараганда, Пекин ва Риодан кўра Лондон Олимпиадаси энг қийини бўлган эди.

    — Олимпиада ўйинларида сизга дуч келган дзюдочилар орасида, сизнингча, энг кучлиси қайси?— Олимпиадада жаҳоннинг энг кучли спортчилари иштирок этади, шундай экан, бу ерда осон ё кучсиз рақиб деган тушунча йўқ — рақибларнинг бари кучли, бари ҳурматга лойиқ. Лекин бу йил мени Олимпиада олтини учун курашдан чиқариб юборган жанубий кореялик ёш дзюдочи — Ан Баул менга шу вақтгача дуч келган рақиблар орасида энг кучлиси бўлса керак.

    Ришод Собиров (кўк либосда) Ан Баулга қарши.

    Ришод Собиров (кўк либосда) Ан Баулга қарши.
    Фото: Getty

    — Учта Олимпиада ва учта медаль — шунга ўхшаш кўрсаткич бўйича ўзбекистонлик спортчилар орасида фақат Артур Таймазов сиздан олдинда, у тўртта Олимпиадада қатнашиб, тўртта медаль қўлга киритган. Кейинги мақсадларингиз қандай — Олимпиада олтинини қўлга киритмагунча, курашда давом этасизми ёки фаолиятингизни якунлаб, аввал айтганингиздек, мураббий сифатида янги чемпионларни тайёрлашга киришасизми?— Ҳали бу ҳақда чуқур ўйлаб кўрганим йўқ. Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин — Олимпиада олтин медалини қўлга киритмагунча тиним билмай меҳнат қилишда давом этаман. Кейинги Олимпиада ўйинлари учун энг асосий мақсадим — олтин медаль.

    — Сизни қўллаб турган мухлислар, юртдошларимизга қандай дил сўзларингиз бор?— Ҳозирги ва аввалги ютуқларнинг замирида мени қўллаб-қувватлаган юртдошларимизнинг ишончи ётибди. Уларнинг ишончини тўла оқлашим учун Риода олтин медални қўлга киритишим шарт эди, афсуски иложи бўлмади. Уларнинг ишончини оқлаш учун тинимсиз меҳнат қилишда давом этаман. Мухлисларимизга катта раҳмат, барчалари соғ-омон бўлишсин!

    • Ришод Собировнинг Олимпиадалардаги уч бронзаси. Битта расмда

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    11.08.2016, 16:40   Изоҳ (0)   6647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роналду Мадейрадаги ёнғинда жабрланганларга молиявий кўмак беришга тайёр

    11.08.2016, 09:50

    Россия паралимпия қўмитаси CAS’га топшириш учун Халқаро паралимпия қўмитаси билан арбитраж келишувини мувофиқлаштирмоқда

    11.08.2016, 08:41

    Авиаҳалокатга учраган «Пахтакор» вакилларини ёдга олиш тадбирлари ўтказилади

    10.08.2016, 17:51

    Раньери «Лестер» билан 4 йиллик янги шартнома имзолади

    10.08.2016, 17:01

    Риодаги Копакабана пляжида бельгиялик дзюдочи калтакланди

    10.08.2016, 16:48

    «Пахтакор-79» хотирасига бағишланган турнир якунланди

    10.08.2016, 16:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.