Футбол афсонаси, бразилиялик собиқ спортчи Пеле соғлиғи туфайли Рио-де-Жанейрода ўтадиган 2016 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда, футболчининг As нашри келтирган баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари Пеле шифокорлардан маросимда иштирок этиш рухсатини олгани маълум қилинган эди.
«Айни пайтда мен Олимпиада очилиш маросимида қатнашадиган аҳволда эмасман. Бразилиялик сифатида мен Худодан ушбу буюк воқеада иштирок этаётганларни ёрлақашни сўрайман», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)