Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг маошини икки баробар оширишга қарор қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
AS нашри маълумотига кўра, энди франциялик мутахассиснинг маоши йилига 5,5 миллион еврони ташкил этади. Зидан ўтган мавсумдаёқ клуб раҳбарияти билан бу масалада келишувга эришганди.
Зиданнинг ҳозирги маоши жамоа собиқ устози Рафаэль Бенитесга берилган суммага деярли тенглашди. Бенитесгача «Реал»ни бошқарган Карло Анчелотти йилига 7,5 миллион евро оларди.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби Зидан бошчилигида финалда «Атлетико»ни енгиб (1:1, пенальтилар бўйича 5:3), Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.
Изоҳ (0)