Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳужумчиси Уэйн Рунининг уйига ўғрилар талончиликка киришга уринди, аммо сигнализация ишга тушганидан сўнг воқеа жойига етиб келган полиция томонидан тўхтатиб қолинди, деб ёзади «ТАСС».
The Mirror хабарига кўра, 30 ёшли англияликни тунашга 4 август куни маҳаллий вақт билан 20:30 ва 20:45 оралиғида уринишган. Ҳодиса чоғида футболчининг оиласи «Олд Траффорд» стадиони трибуналарида бўлган, у ерда «Манчестер Юнайтед» ва Рунининг собиқ клуби «Эвертон» ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтаётганди.
Жиноятчиларни қўлга тушириш учун учта полиция автомобили ва битта вертолёт етиб келди. Полиция текширув олиб бормоқда ва гувоҳлар қидиришни бошлади.
Изоҳ (0)