«Манчестер Юнайтед» клуби мухлислари германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгернинг ёшлар жамоасига ўтказиб юборилишини танқид қилиб, бош мураббий Жозе Моуриньонинг Instagram саҳифасидаги сўнгги расмга 2 000 дан зиёд изоҳ қолдирди.
«Чемпионат» маълумотига кўра, футболчи аллақачон ўзи учун янги жамоа ахтаришга киришган. Изоҳлардаги умумий маъно эса мухлислар немис ярим ҳимоячисининг жамоада қолишини истаётганини билдирмоқда.
Ўтган мавсум Бастиан Швайнштайгер «Юнайтед» учун 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширганди.
Изоҳ (0)