Туркия футбол федерацияси бошқармаси аъзолари мамлакатдаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг режадан ташқари хавфсизлик текширувлари устма-уст олиб борилаётгани натижасида истеъфо берди, деб ёзади «ТАСС» ташкилот матбуот хизматига таяниб.
Таъкидланишича, Туркия футбол федерациясидагилар куч тузилмаларига барча ходимлар ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этишига тўғри келгач, шундай қарор қабул қилди.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда исёнчилар гуруҳи ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринди. Асосий низолар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. Мамлакат раҳбарияти фитна бартараф этилганини эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 246 киши ҳалок бўлди, 2000 дан ортиқ киши яраланди.
Изоҳ (0)