«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ёзги трансфер мавсуми тугагунча, янги футболчилар билан шартнома тузилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
«Ўйлашимча, энг кучли таркибни йиғдик, бироқ буни амалда исботлашимиз керак. Ҳозир шуни устида ишлаяпмиз. Янги футболчиларга келадиган бўлсак, 31 августгача ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча, қўл остимдаги футболчилардан мамнунман. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мен қобилиятли футболчилар билан ишлаяпман, мураббий учун муҳими шу», — деди Зидан FourFourTwo хабарида.
Изоҳ (0)