«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо манкунианлар ҳимоячиси Крис Смоллинг Англия чемпионатининг 1-туридаги «Борнмут»га қарши 14 август куни бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Криснинг ўтган мавсумда олган жароҳати қайталанди. Унинг қандай тикланишини кўрамиз, аммо шуниси аниқки, у биринчи турни ўтказиб юборади», — деб Моуриньонинг сўзларидан келтиради Goal.
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида Смоллинг 35 ўйинда майдонга тушиб, битта голли пас берган.
Изоҳ (0)