Япониянинг Тиба префектурасида биринчи ҳайдовчисиз автобус синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда, «Иомиури» газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Автобус ичига 12 йўловчи сиғади, шулардан олти нафари ўтириб кетиши мумкин. Транспорт воситасининг тезлиги соатига 5–7 километрни ташкил этади.
Синов майдончаси сифатида AEON гипермаркети яқинидаги Тоёсуна боғи танланди. Қонунчиликка зарур ўзгартиришлар киритилмагани боис ҳозирча бундай машиналар катта кўчада юра олмайди.
Изоҳ (0)