Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги «Нортгейт» меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Меҳмонхона ичида чет эл фуқаролари бўлган бўлиши мумкин. Мазкур жой оддий фуқаролар истиқомат қиладиган ҳудуддан узоқда жойлашган ва чет элликлар учун ҳашаматли ҳисобланган.
Аввалроқ меҳмонхона олдида юк машинаси портлаганидан сўнг, тўрт киши бинога ҳужум қилишга урингани маълум бўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)