Интернетда Россиянинг Ми-8 ҳарбий-транспорт вертолёти ҳалокатга учраган жойидан суратлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Чўл ўртасида ҳамон ёниб турган вертолёт қолдиқлари кўриниб турибди.
Вертолёт Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилган. Ҳаво кемасида беш киши – уч нафар экипаж аъзоси ҳамда икки нафар офицер бўлган.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳалокат оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлганини, аммо уларнинг сони аниқ эмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)