Афғонистон парламенти кадрлар бўлими бошлиғи мамлакат пойтахтида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo news телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, автомобилга ўрнатилган қўлбола портловчи қурилма Кобул туманларидан бирида портлаб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, яна икки киши жароҳат олган.
Ҳудудда амал қилувчи жиноий гуруҳлардан ҳеч бири ҳозирча портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)