Евроиттифоқ келаси йилдан аста-секинлик билан Россияга қарши иқтисодий санкцияларни бекор қилишни бошлайди. Бу ҳақда Reuters’га икки нафар европалик дипломат маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Эҳтимол, санкцияларнинг барчаси бирйўла бекор қилинмаслиги мумкин, аммо уларни келаси йили битта сектордан олиб ташлашга қарор қилиниши мумкин», — деди агентлик суҳбатдошлари.
Дипломатлар сўзларига кўра, Евроиттифоқ санкциялар масаласида якдил эмас, чунки Россия контрсанкцияларидан энг кўп азоб чеккан мамлакатлар раҳбарияти ўз фермерлари ва компаниялари томонидан катта босим остида қолди.
Агентлик суҳбатдошлари, шунингдек, манфаатли олди-сотдиларни ваъда қилиб, маҳсулотлар импортига қўйилган тақиқ туфайли қўлдан чиқарилган фойда ҳақида эслатаётган Россиянинг хатти-ҳаракатларига эътибор қаратди.
Reuters эслатишича, Германияда ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер санкциялар босқичма-босқич бекор қилинишини ёқлаб чиқмоқда, бу эса канцлер Ангела Меркелнинг позициясига зид келмоқда. Дипломатлар таъкидлашича, немис бизнеси томонидан унга ўтказилаётган босим ўсиб боради.
Изоҳ (0)