«Жабҳат ан-нусра» экстремистик гуруҳи номини ўзгартиргани ва «Ал-Қоида» тармоғи билан алоқаларини узгани ҳақида эълон қилганига қарамай, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг террорчилик ташкилотлари рўйхатида қолишда давом этади. Буни БМТ бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархон Хак маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биласизки, ‘Ал-Қоида’га алоқадор барча шахс ва ташкилотларнинг йиғма рўйхати бор, — деди у. — ‘Жабҳат ан-Нусра’ ушбу рўйхатда қолишда давом этади».
Нашр эслатишича, «Жабҳат ан-Нусра», ўзининг раҳбар органи қарорига кўра, номини «Жабҳат Фаттоҳ аш-Шом» деб ўзгартирди ва «Ал-Қоида»дан ажралиб чиқди.
Изоҳ (0)