Рио-де-Жанейрода 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимидан бир неча кун аввал шаҳарда биринчи жаҳон рекорди ўрнатилади, деб ёзади TJournal. Бу Олимпиада арафасида реконструкция қилинган портда содир бўлади.
Бразилиялик кўча рассоми Эдуардо Кобра учун бу бир киши томонидан яратилган энг катта граффити йўналишида Гиннес рекордини ўрнатишга уринишдир.
Кобра ўзининг 190 метрли санъат асари билан бутун дунёни Рио-де-Жанейрога таклиф қилмоқда.
У баландлиги 15,5 метр, майдони қарийб 3 минг квадрат метрлик улкан граффитидир. Панно 30 июль куни «Этнослар» номи остида намойиш этилади. Унга 100 галлонга яқин оқ ва рангли бўёқ ҳамда камида 3,5 мингта спрей баллончаси сарф бўлди.
Кобра тўрт ёрдамчиси билан икки ой давомида кунига 12 соатдан ишлади. Нашр таъкидлашича, у 2016 йилги Олимпиада ўйинлари учун расмий постер яратган 13 рассомдан биридир.
Изоҳ (0)