АҚШ денгиз пиёда аскарларининг F/A-18C қирувчи-бомбардимончи самолёти Калифорния чўлида ҳалокатга учради. Авиаҳалокат оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Денгиз пиёда аскарлари вакилларининг маълум қилишича, қирувчи Лос-Анжелесдан 225 километр шарқда жойлашган Твентинайн-Палмс шаҳри ҳудудида машғулот ўтаётган вақтда ерга қулаган.
Ҳалок бўлган учувчининг шахси ҳозирча аниқланмаган, аммо у Сан-Диего яқинидаги 3-денгиз авиация қанотида хизмат ўтагани маълум бўлди.
Изоҳ (0)