Флорида штатининг Зика вируси қайд этилган тўрт нафар фуқароси Майамидан шимолда жойлашган кичикроқ ҳудудга ташриф буюргандан сўнг вирусни юқтириб олган бўлиши мумкин. Бу тахминни Орландодаги матбуот конференциясида Флорида губернатори Рик Скотт илгари сурди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, Флоридада Зика вирусини юқтириб олиш АҚШнинг континентал қисмида вируснинг тарқалиши билан боғлиқ биринчи ҳолат ҳисобланади.
Associated Press агентлигининг қайд этишича, Флоридада шифокорлар ушбу вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ жами 96 та ҳолатни қайд этган. Бутун АҚШ бўйича эса 1 650 нафардан ортиқ бемор ҳисобга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Флорида штати расмийлари Зика вирусини юқтириб олиш ҳолати юзасидан суриштирув олиб бораётганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)