АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри фуқароси, канадалик хонанда Жастин Биберга ўхшаш учун операцияларга 100 минг доллар сарфлаган Тобиас Стребел гиёҳванд моддалар дозасини ошириб юбориши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.
Тобиас 2015 йилнинг август ойида Лос-Анжелесдаги меҳмонхоналардан бирида ўлик ҳолда топилган эди. Аммо унинг ўлими сабаблари энди маълум қилинди. Ўтказилган экспертизадан сўнг Тобиас Стребелнинг организмида гиёҳванд моддаларнинг бир нечта тури, оғриқни қолдирувчи препаратлар ва алкоголь қолдиқлари аниқланган. У 35 ёшда эди.
Маълумот ўрнида, 2015 йилнинг июнь ойида Бразилияда Барби қўғирчоғининг қайлиғи Кенга ўхшаш учун пластик операцияларга қарийб 45 минг доллар сарфлаган Келсо Сантибанес 20 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)