DJ Piligrim тахаллуси билан ижод қилиб келаётган хонанда Илҳом Йўлчиев ҳамкасблари Сардор Раҳимхон ва Улуғбек Раҳматуллаевни фақат плагиаторлик билан шуғулланадиган ижодкорлар деб билишини таъкидлади. Бу ҳақда «Даракчи» газетасига таяниб, «1news.uz» хабар берди.
«Улар хорижий мусиқани ўзимизга мослаштириб, қўшиқ куйлаш билангина шуғулланади», — деди DJ Piligrim «Даракчи» нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ у хонанда Лола билан ўртасидаги муносабатларга изоҳ бериб, у билан фақат ижодий ҳамкор эканлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)