Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг қоидабузар ҳайдовчи эканлигини тан олди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
У ўзининг Instagram’даги саҳифасида шундай деб ёзади: «Доим шошилиб юраман, шошилиб иш қиламан, ҳеч нимадан қўрқмайман. Ҳар бир сониямни, вақтимни қизғанганимдан, ишларим кўплиги сабабли бир вақтда рулда овқатланиб, рулда макияж қилиб, сочимни турмаклаб кетаман. Бунинг учун ЙПХ ходимларидан узр сўрайман».
Мазкур изоҳга хулоса тарзида Шаҳзода бундай ҳаракатни тавсия этмаслигини ҳам айтиб ўтган. Лабига бўёқ суриб кетаётган актрисанинг сурати автомобиль ҳаракатланаётган вақтда олингани кўриниб турибди.
Изоҳ (0)