• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо «йигирма беш ёшдасан, Ўзбегим» мисрасининг маъносини тушунтириб берди

    Хонанда Шаҳзода томонидан куйланган «Ўзбегим» номли қўшиқнинг матнига турли эътирозлар билдирилгани муносабати билан, журналист Феруз Муҳаммад шеър муаллифи, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо билан боғланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, қўшиқ матнининг асосан «йигирма беш ёшдасан, Ўзбегим» деган мисраси эътирозларга сабаб бўлган. Танқидчилар Ўзбекистон тарихи 25 йил эмас, бир неча минг йиллардан иборат экани билан ўз фикрини асослашга ҳаракат қилган.

    «Шеърнинг ‘йигирма беш ёшдасан, Ўзбегим’ деган мисрасида маъно жиҳатдан ҳеч қандай хатолик йўқ. Адабиётда муболаға, бўрттириш, кучайтириш каби санъатлар бор. Бу ўринда сўзлар ‘йигирма беш ёшдасан, мустақиллигингга 25 йил тўлди, йигирма беш ёшда соҳибқирон бўлдинг, навқирон бўлдинг’, деган маънода қўлланилган», — деди Иқбол Мирзо.

    «Эркин Воҳидов ҳам ‘Тарихингдир минг асрлар, ичра пинҳон ўзбегим’, дейдилар. Минг асрни йилларда ҳисоблайдиган бўлсак, 100 минг йилга тенг. 100 минг йиллик тарих эса ҳеч қайси халқда йўқ, ўзбек халқининг қадимий тарихи 4—5 минг йилларга бориб тақалади. Мен наҳотки ўзбек халқининг тарихини билмасдан, 25 йиллик тарихимиз бор десам?!», — деди Ўзбекистон халқ шоири.

    «Яхшилик қидириб қараган, яхши кўз билан назар солган киши буни дарров англаб олган бўларди. Бир шеъримда ёзганимдек, ‘кимдир дарахтга қараб танбурни ўйлайди, кимдир тандирни ўйлайди’. Булар шеърга, қўшиққа тандир кўзи билан қараган. Қолаверса бу санъаткор қизимиз машҳур бўлгани учун, қўшиқ ҳам яхши чиққани учун кимларнингдир жиғига тегаётган бўлиши мумкин. Менимча клипи ҳам чиройли ишланган, қўшиқни ҳам айтилиши менга жуда ҳам маъқул», — деди Иқбол Мирзо.

    «Мени танқид қилган Шуҳрат Қаюмовга ҳам, Гулчеҳра Умаровага ҳам ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўзбекистон халқ шоири, Миллий мусиқани ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши раиси сифатида бир нарсага хурсандман — мени, яъни, эстрада ва санъат соҳасидаги раҳбарлардан бирини ҳам танқид қилиш мумкин. Мен бундан хафа эмасман», — деди Ўзбекистон халқ шоири.

    «‘Шеърият кўчасидан ўтганми?’, деган танқидий гапларга жавобим: ростдан ҳам ҳали шеърият кўчасидан ўтиб бўлганим йўқ. Бу кўча, йўл гўё санъат ва журналистикага ўхшаган чексиз лабиринтдир. Асосийси, ўз йўлингни топиб олиш. Адабиёт кўчасида қолишга, ундан ўтиб кетмасликка танқидчиларимга ваъда бераман», — дея қўшимча қилди Иқбол Мирзо.

    Шоир Иқбол Мирзо мазкур шеърнинг ҳақиқий вариантини тақдим этди. Шеърни эътибор бериб ўқилса, унда «Ўзбегим» сўзи умуман йўқлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Мазкур сўз хонанда ёки бастакор томонидан шеърга қўшимча қилинган, Ўзбекистон халқ шоири эса бу қўшимчага ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.

    Қўшиқ

    Ҳа-а-а-й юртим!Кўз очиб сени кўрдим.Булбулзабон тил бердинг,Севги тўла дил бердинг.Олтин бешигим бўлдинг,Мангу қўшиғим бўлдинг.Ҳа-а-а-й юртим!Ўзим айланай, юртим.Йигирма беш ёшдасан,Гултожимсан бошдасан.Ўлкалар кўп, юртлар кўп,Сен бошқасан, бошқасан.Тупроғи тўтиё юрт,Бағри тўла зиё юрт.Осмонда ой ягона,Ерда ўзинг танҳо юрт.Кимларга армон бўлдинг,Кимларга дармон бўлдинг.Буюк ипак йўлидаЭнг улуғ карвон бўлдинг.Ўзингга қалқон бўлдинг,Муҳташам қўрғон бўлдинг.Йигирма беш ёшингдаСен Соҳибқирон бўлдинг.Ҳа-а-а-й юртим!Жонимни берай, юртим.Қучоғинг кезиб юрдим,Иқболим сезиб юрдим.Суйгансан онам бўлиб,Бахтингда бахтим кўрдим.Ҳа-а-а-й юртим!Ўзим ўргилай, юртим.

    Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири

    Хонанда Шаҳзода куйлаган қўшиқ билан қуйида танишиш мумкин:

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    21.07.2016, 17:17   Изоҳ (0)   17025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Райҳон: Очиғи, бир ўзим болалар билан қийналяпман

    21.07.2016, 14:34

    Хонанда Аҳрор Усмонов 10 кун комада ётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    21.07.2016, 14:04

    Актёр Улуғбек Қодиров ўғилли бўлди

    21.07.2016, 13:04

    «Соҳибжамол» ва «Қочоқ келин» фильмларининг режиссёри Гарри Маршалл дунёдан ўтди

    20.07.2016, 15:25

    Актриса Ситора Фармонова: «Азия Микс»нинг чиқишида Ўзбекистоннинг устидан кулингани йўқ

    20.07.2016, 11:30

    «Ўзбекнаво» Сарвар ва Комил ҳамда Ситора Фармонованинг лицензияси нима сабабдан тугатилганини маълум қилди

    20.07.2016, 10:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45

    Бритни Спирс учинчи марта она бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 15:35

    Тошкент вилоятида уч киши тўлов терминалини ўғирлаб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 15:25

    Европа Иттифоқи Россияга қарши “энг кескин” санкциялар пакетини келишиб олди

    Дунё | 18 июл, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.